Ўзбекистон | 00:10 / 27.07.2024
39797
1 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors заводида сўнгги Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди

UzAuto Motors жами 487 минг 104 та шундай автомобил ишлаб чиқарди. Биринчи модел 2008 йилда йиғила бошлаганди.

Асакадаги UzAuto Motors заводида охирги Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди.

У автомобил корхонаси тарихидаги сўнгги Lacetti (Gentra) сифатида ёдда қолади. Қайд қилинишича, завод жами 487 минг 104 та шундай автомобил ишлаб чиқарган.

Асакада Chevrolet Lacetti ишлаб чиқариш 2008 йилда, Gentra модели эса 2013 йилда бошланган. Gentra дастлаб йилига 11 мингдан ортиқ ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич қарийб 90 мингга етган.

Завод ушбу автомобилни ишлаб чиқаришни 2024 йил январ ойидан тўхтатишни режалаштирган эди. Бироқ, комплектация ва эҳтиёт қисмлар мавжудлиги боис ишлаб чиқариш жараёни яна бир неча ой давом этди.

Мавзуга оид