Шоҳжаҳон Эргашев яна ютқазди
У жанг давомида икки бор нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди.
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев (24-2, 21 КО) навбатдаги жангини АҚШнинг Детройт шаҳрида Жулиан Смитга (9-2, 5 КО) қарши ўтказди.
Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар бўлган Эргашев икки марта, 2- ва 5-раундларда нокдаун ҳолатига тушди, лекин жангни охирига қадар давом эттира олди.
10 раундлик жанг якунида Смит ҳакамлар қарори билан 95-94, 95-94, 94-95 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу Шоҳжаҳон учун проф боксдаги 2-мағлубият бўлди. У 2023 йил ноябрида IBF йўналиши чемпиони пуэрто-риколик Субриел Матиас (20-1-0) билан камар учун рингга кўтарилган, аммо 5-раунддан кейин рингга қайтишни истамаганди.
Мавзуга оид
08:47 / 22.12.2024
Усик Фюрини яна енгди
21:57 / 18.12.2024
Фюри ва Усик бокс жангида илк марта сунъий интеллектга асосланган ҳакам бўлади
04:18 / 15.12.2024
Муроджон Аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозониб, камар соҳибига айланди
15:42 / 13.12.2024