Подоляк Украина ва Россия музокаралари қандай бўлиши кераклигини тушунтирди
Украина халқаро ҳуқуққа асосланган шартлар бўйича музокараларни ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
Украина Россия билан тинчлик музокараларига тайёр, лекин фақат халқаро ҳуқуқ асосида. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк NV нашрига берган интервюсида гапирди.
«Россия ташвиқоти «уруш кетяпти, лекин биз музокараларга тайёрмиз, Украина музокараларга тайёр эмас» деган тасаввур уйғотиш учун жуда кўп маблағ сарфламоқда. Йўқ, Украина музокараларга тайёр — бу асосий нуқта. Яъни, албатта, музокаралар зарур, лекин иккинчи нуқта — музокаралар қандай шартлар асосида ўтказилиши. Украина аниқ айтади: «Ҳа, келинг, халқаро ҳуқуққа асосланган шартлар бўйича музокараларни ўтказайлик». Ва бу концепциядаги асосий нарса — давлатнинг ҳудудий яхлитлиги, субъективлиги ва суверенитети», деди Подоляк.
Шу билан бирга, Президент девони вакили тажовузкорни тинчликка мажбурлаш воситалари ишлагандагина музокаралар самарали бўлишини қайд этади.
«Бу воситалар – Украинага қурол-яроғ етказиб бериш. Бу кўпроқ бўлиши керак; хусусан, Россиянинг исталган ҳудудида жойлашган уруш инфратузилмасига зарба бериш бўйича ҳар қандай чекловлар - норасмий, расмий - бекор қилиниши керак. Иккинчидан, иқтисодий санкциялар, Россия учун уруш қимматга тушиши керак. Учинчиси, афсуски, у умуман қўлланилмаяпти — Россия дипломатик изоляция қилиниши керак. Масалан, БМТ Хавфсизлик Кенгашида раислик қила олмаслиги лозим, у ёки бу сиёсий майдончалардан фойдалана олмаслиги керак», деди Подоляк.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024