Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Юк автомобили бошқарувни йўқотган ва Кобалт ҳамда Матиз машиналари билан тўқнашган. Оқибатда юк машинаси ва Матиз жарликка қулаган.
Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 2024 йил 31 июл куни содир бўлган.
Шу куни 16:14 да Қамчиқ махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасига А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлида Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланган юк машинаси жарликка тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
“Замон” информацион дастурида айтилишича, юк машинаси бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнг Кобалт ва Матиз машиналари билан тўқнашган.
Оқибатда юк машинаси ва Матиз жарликка қулаган ва икки нафар фуқаро ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар гуруҳи ҳар икки машинани чуқурликдан олиб чиққан ва вазият оқибатларини бартараф этган.
Қайд этилишича, ҳозирда тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024
Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
07:20 / 12.12.2024