Ўзбекистон | 17:59 / 02.08.2024
7728
1 дақиқада ўқилади

5 йил стажи бор хотин-қизларга 500 та контракт квота ажратилди

5 йил стажи бор қизлар учун квота тегишли тавсияномага эга бўлган, бироқ кириш имтиҳонларида талабаликка тавсия этилмаганлар учун қўлланади. Улар тавсиянома билан биринчи олий таълим муассасасига контракт учун қайта танловда иштирок этади.

Фото: Kun.uz

Камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларининг ОТМлар кесимидаги тақсимоти эълон қилинди. Бунда 500 та тўлов-контракт квотаси ажратилган. Имтиёзли квота йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар кесимида берилган. Махсус тавсияномага эга қизлар таълимнинг кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий шаклларини танлай олишлари мумкин.

Тавсияномали абитуриент дастлаб ўз балли билан ҳамма қатори танловда иштирок этади. Агар танлаган 5 йўналишидан бирортасига ўқишга кирса, тавсияномадан фойдалана олмайди. Агар ўқишга кирмаса, ўзи танлаган биринчи ОТМдаги бошқа худди шундай тавсияномали қизлар билан танловда иштирок этади.

Маълумот учун, 5 йил стажи бор хотин-қизларга бериладиган тавсиянома фақат коллеж ёки техникумни тугатганлар учун амал қилади, мактабни тугатиб, ўрта маълумот билан ишлаётганларга тааллуқли эмас. Шунингдек, бундай тавсиянома фақат коллеж/техникум дипломидаги мутахассислик бўйича ишлаётганларга берилади.

Мавзуга оид