Жамият | 18:12 / 03.08.2024
4353
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда “Дамас” ҳайдовчиси ҳалок бўлди

“Кобалт” қарама-қарши йўналишга чиққан ва ўз йўлидан келаётган “Дамас” билан тўқнашган.

Фото: ЙҲХББ

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида содир бўлган ЙТҲда “Кобалт” ва “Дамас” машиналари ўзаро тўқнашган. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 31 июл куни содир бўлган.

Шу куни соат 8:30 ларда Каттақўрғон тумани Бургансой маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда “Кобалт” билан ҳаракатланган ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга чиққан.

Сўнг рўпарадан ҳаракатланиб келаётган “Дамас”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.

Оқибатда “Дамас” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид