Жаҳон | 09:40 / 05.08.2024
3270
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон жанубида кўчкилар қурбонлари сони 358 кишига етди

200 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Фото: India Today

Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида кучли ёмғир оқибатида юзага келган кўчкилар қурбонлари сони 358 кишига етди, деб хабар бермоқда India Today.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, қидирув-қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда.

Бедарак йўқолганлар рўйхатида 200 дан ортиқ киши бор.

Ҳиндистон армияси вайроналар остида қолган одамларни қидириш учун минтақага радарлар юборди.

Расмийлар аввалроқ Керала тарихидаги энг даҳшатли табиий офатлардан бирига дуч келганини билдирган эди.

Ҳиндистон армияси 1 август куни штатда 1500 нафар аскари борлигини маълум қилди.

Штатдаги табиий офатдан жабр кўрган 8300 дан ортиқ киши лагерларга эвакуация қилинган.

30 июл куни кучли ёмғирлар натижасида Керала штатида кўчкилар содир бўлиб, инфратузилма ва йўлларга жиддий зарар етган. Жабр кўрган Чооралмала қишлоғида 200 та уй вайрон бўлган.

Мавзуга оид