Молдовалик депутат ари чақишидан вафот этди
Марҳум депутат Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати масалалари бўйича парламент комиссияси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Молдова ҳукмрон партияси «Ҳаракат ва бирдамлик» (PAS)дан сайланган парламент депутати Юрий Пасат 5 август куни ари чақиши натижасида содир бўлган анафилактик шок оқибатида вафот этди, деб хабар беради ТВ8.
Пасат 52 ёшда эди. Парламентда у Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати масалалари бўйича парламент қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Бунга қадар у Хинчештский туманидаги 2014 йил ҳолатига кўра, аҳолиси 1597 кишини ташкил этган Болчана қишлоғи мери бўлган.
«Ҳаракат ва бирдамлик» марказчи ўнг ва европапараст партия ҳисобланади. У 2016 йилнинг майида собиқ таълим вазири, ҳозирда амалдаги президент Майя Санду томонидан ташкил этилган. Парламент спикери партия раиси Игор Гросу ҳисобланади. PAS парламентда 101 та ўриндан 62 тасига эгалик қилади.
Апрель ойида Молдова Конституцион суди мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича референдум ўтказиш тўғрисида ижобий хулоса берган, «Ҳаракат ва бирдамлик» эса уни 2024 йилнинг 20 октябрь куни, республика президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларда ўтказиш таклифини берганди.
Мавзуга оид
20:50 / 14.12.2024
Молдова Роман Абрамовични сайловларга аралашишда айблади
10:00 / 13.12.2024
Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди
13:49 / 18.11.2024
Молдовадаги сайловлар: КС шикоятлар туфайли натижаларни ҳали тасдиқламади
00:09 / 13.11.2024