Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Саида Мирзиёевани қабул қилди
Қозоғистон раҳбари Остонада «Заковат» халқаро интеллектуал ўйинлари ўтказилишини қўллаб-қувватлади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёевани қабул қилди. Қўшни давлат раҳбари матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Тўқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларига тўхталиб, президентлар администрациялари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш орқали юқори даражадаги сиёсий мулоқотни самарали кенгайтириш муҳимлигини қайд этган.
Ахборот-мафкуравий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида, шунингдек, ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Қозоғистон раҳбари Остонада «Заковат» халқаро интеллектуал ўйинлари ўтказилишини қўллаб-қувватлаган ҳамда бу каби тадбирлар халқларнинг маданий яқинлашувида муҳим аҳамият касб этишини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 август куни Ўзбекистон ва Қозоғистон билимдонлари “Заковат”да беллашади.
Мавзуга оид
02:08
Саида Мирзиёева: «Келгуси йил учун белгиланган вазифалар кўлами жуда кенг»
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024