Жаҳон | 12:16 / 10.08.2024
6795
1 дақиқада ўқилади

Исроил Ғазодаги мактаб биносига зарба берди: камида 100 киши ҳалок бўлган

Ҳужум кўчирилган фаластинликларнинг бомдод намози вақтида содир бўлган.

Фото: AP

Геноцидда айбланган Исроил армияси блокада остидаги Ғазо секторидаги Ад-Дераж маҳалласидаги мактабга ҳужум қилиб, камида юз нафар фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлди, ўнлаб одамлар яраланган.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлигига кўра, Ат-Табийин мактаби кўчирилган минглаб фаластинликларга бошпана сифатида хизмат қилган. Отишма бомдод намози вақтида содир бўлган.

Манбаларнинг қайд этишича, Исроил ҳаво ҳужумидан сўнг жасадларнинг куйган ва бўлакланган парчалари ҳар тарафга сочилиб кетган, бу эса Фуқаролик мудофаа бошқармаси гуруҳлари ишини қийинлаштиряпти.

Исроил армиясининг маълум қилишича, ҳаво ҳужумлари Фаластиннинг Ҳамас жангчилари қароргоҳи сифатида фойдаланиладиган Ат-Табийин мактабига амалга оширилган.

Мавзуга оид