Жаҳон | 13:48 / 10.08.2024
18974
8 дақиқада ўқилади

Нетаняҳу, Эрон ва АҚШ: Яқин Шарқда катта уруш муқаррарми?

ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгандан сўнг Эроннинг Жамкарон масжиди гумбазига “қизил қасос байроғи” кўтарилган эди. Шундан буён глобал ҳамжамият нигоҳи Эроннинг Исроилга жавоб беришини кутяпти.

Эрон ва Исроил зиддияти фонида эса АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборди. Яқин Шарқда сўнгги кунларда юз бераётган ҳодисалар сиёсий динамикага қандай таъсир қилганини сиёсатшунослар Анвар Йўлдашев ва Камолиддин Раббимов билан “Геосиёсат”да муҳокама қиламиз.

Чоршанба куни Жиддада Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтиши керак эди, бу учрашувлар қандай якунланди? (мусулмон давлатлар Эроннинг жавоб зарбаси қонунийлигини тан оладими?)

Анвар Йўлдашев:

Эроннинг Исроилга жавоби нега кечикяпти, бу Теҳроннинг халқаро саҳнада ёлғизланиб қолишидан хавотирланишми?

Анвар Йўлдашев: Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Багирий шундай таъкидладики, Эрон Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштиришни хоҳламайди, аммо нега ўз ҳудудига бўлаётган таҳдидни қайтармаслиги керак. Бу гапни “Ҳизбуллоҳ” раҳбари ҳам маъқуллади. Бу ерда қайта ҳужум бўлиши аниқ ёки аниқ эмаслиги асосий ўринда эмас, асосийси Эрон ўз давлати ҳудудини ҳимоя қилишга интилишида, аслида.

Камолиддин Раббимов: Бу ерда Эроннинг мақсади мусулмон дунёсида Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишини бир хил қабул қилиш. Якдил геосиёсий ва сиёсий позицияни ишлаб чиқишни таклиф қилди ва бунга эришди ҳам. Ҳаттоки Саудия Арабистони ҳам Эрон томонга ўтди. Агар келажакда Исроилга ҳужум бўладиган бўлса, Эрон бошқа давлатларга биз ўзимизни ҳимоя қилдик, чунки бизнинг суверенитетимиз бузилган эди. Биз бунга жавоб бердик деган позицияни қўллашни мақсад қилган. Шунингдек, Эронда янги президент сайланган ва бу президентнинг асосий мақсади Эрон муносабатларини Ғарб билан мувофиқлаштириш эди. Агар Эрон бу ерда ҳужумни амалга оширмаса, кучсиз давлат мақомига чиқиб қолиши мумкин. Аммо кучли тўқнашувни амалга оширса, ўз давлати ҳудуди ҳам уруш майдонига айланиши мумкин. Аммо буни Эрон хоҳламайди. Россия президентининг Ҳумайнийга телефон қилиб, фуқаролик инфраструктураларига жиддий зиён етказмаслик керак деган гапларида ҳам шу маъно ётибди. Эрон бу орқали ўз позициясини билдириб қўймоқчи.

Бундан ташқари АҚШдан бир гуруҳ делегация Эронга юборилган ва уларнинг асл муждалари Нетаняҳу Американинг йўриғидан чиқиб кетди, сизлар унинг ҳийласига учмасдан, бу ишни ҳар томонлама ўйлаб амалга оширишингиз зарур деган фикрни Эронга етказганликлари ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Эрондаги сўл кучлар кескин қарорлар қабул қилиб, қасос олишни кўзлаётган бўлса. Бошқа томондагилар нисбатан вазминлик билан вазиятни назорат қилишни хоҳлайди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Эронга уруш эълон қилишни таклиф этди, бунга оддий риторика сифатида қараш керакми?

Анвар Йўлдашев: Менимча, Америка бундай иш қилмайди. Америка Исроилга ёрдам бермоқда, аммо АҚШ аҳолисининг 56 фоизи Америка ҳарбий қўшинининг Яқин Шарқда бўлаётган жангда иштирок этишига қарши. Шу сабабли бу урушда Американинг ўзи қатнашмайди.

Камолиддин Раббимов: Бир нарсани тушуниш керакки, Майк Жонсон республикачилардан, аммо ҳокимиятда Байден, Камала Ҳаррис турибди. Бундан кўриниб турибдики, у демократларнинг ғашини келтириш учун бундай риторикаларни амалга ошираётган бўлиши мумкин. Чунки вазият ёмонлашадиган бўлса, бундан Трамп ва унинг маслакдошлари ҳам манфаатдор бўлишлари аниқ. Бу риторика ҳиссиётларга берилиб иш тутиш учун қилиняпти деса ҳам бўлади. Бу сайлов фонидаги риторика аслида.

АҚШ доимгидек Исроилни ҳимоя қилишни айтди, Россия ўз ҳамкори Эронни қанчалик ва қайси йўналишларда дастаклай олади?

Анвар Йўлдашев: Эрон бош вазири ва Россия президентлари ўртасида алоқалар яхшиланмоқда. Россия Эронга доим ёрдам қўлини чўзган. Бу ҳарбий қурол-яроғлар, ҳарбий самолётлар, ракеталар сингариларда намоён бўлмоқда. Россия эса Эрондан ҳарбий дронларни сотиб олади. Аммо бунинг ҳам янги авлодлари шакллантирилмоқда. Бу эса Россия ва Эрон муносабатлари ривожланиб бораётганини кўрсатади. Россия Яқин Шарқда конфликт келиб чиқишидан манфаатдор. Бу орқали нефт нархи ошади, сиёсий томондан бошқа давлатларнинг ҳарбий ёки ижтимоий ёрдамлари Украинага берилмайди ва Украина ёлғизланиб қолади.

Камолиддин Раббимов: Агар Эрон мағлубиятга учраса, Россия Яқин Шарқдаги энг яқин ҳамкорларидан айрилади. Россия шуни тушуняптики, дунёдаги геосиёсат энди ўзгармоқда. Бутун дунё кейинги 30 йилдаги Американинг гегемониясидан чарчади. Шу сабабли геосиёсий бошқарув Россия, Хитой фойдасига ҳал бўла бошлади.

Исроил ички жамияти бугунги Эрон билан конфликтга қандай муносабатда?

Камолиддин Раббимов: Айтиш мумкинки, Исроил аҳолисининг 30 фоизи ташқи дунё билан муроса қилиш ва Фаластинга имкон беришга мойил ҳисобланади. Аммо қолган 70 фоизи буни инкор қилиш имкониятига эга. Эрон Исроил пропагандасида энг катта таҳдид сифатида кўрилади. Саудия Арабистони, Миср эмас, айнан Эронни шундай деб ҳисоблашади. Эрон таҳдиди шу даражада бўрттирилганки, Жорж Буш даврида Эрон, Шимолий Корея, Ироқ “ёвузлик ўқи” сифатида кўрилган. Ироқ ҳукумати қулагандан кейин Эрон бунда асосий таҳдид асосига айланди. Аммо Эрон анча вазмин давлат ҳисобланади. Тўғри, Исроил учун доимий риторик таҳдидларни қилиб келади. 1979 йилдан Исроил ва Эрон муносабатлари кескин узилади. Аммо бундан аввалги даврда Исроилни давлат сифатида тан олган давлат Эрон эди.

Анвар Йўлдашев: Бу ердаги конфликтнинг ечими сифатида шуни айтиш керакки, бунда кўплаб давлатлар, шунингдек, Ўзбекистон ҳам 2 халққа 2 давлат тамойилини илгари сурмоқда. Аммо шу тамойил тарафдорлари Исроилда йилдан йилга камайиб кетмоқда. 2017 йилда Исроилда бу тамойил тарафдорлари 47 фоиз бўлган, 2019 йил бу кўрсаткич 41 фоизга тушган. 2022 йилда 22 фоиз, 2024 йилда 21 фоизга тушди. Бундан кўриниб турибдики, тинчлик йўли тарафдорлари Исроилда йилдан йилга камайиб бормоқда. Шунингдек, Исроилдаги 10 миллион аҳолидан фақатгина 33 фоизи Эрон билан тинч яшаса бўлади деб, 24 фоизи эса музокара қилиш мумкин деб ҳисоблайди. Исроилнинг аҳолиси шу сабабдан Эрон ёки мусулмон давлатларига қарши ҳисобланади. Исроилдаги араблар, этник яҳудийларгина мусулмон давлатлари билан ярашишимиз керак деб ҳисоблайди.

Яқин Шарқда хаос бошланди дейиш мумкинми?

Анвар Йўлдашев: Йўқ, бунга Эрон йўл қўймайди. Исроил бунга ҳаракат қилиши мумкин. Нетаняҳунинг олиб бораётган сиёсатидан буни кўриш мумкин. АҚШ президенти Жо Байден куни кеча Нетаняҳуга телефон қилиб, музокаралар йўлига ўтиши кераклигини қатъий таъкидлаб гапирди. Бундан кўриниб турибдики, АҚШ ҳам Исроил музокаралар йўлини тутишини хоҳламоқда.

НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.

Мавзуга оид