Жамият | 12:18 / 11.08.2024
21359
1 дақиқада ўқилади

ОТМларга қабул якунланди

Мандат бир ҳафта ичида эълон қилинади ва уни абитуриентларнинг фақат ярми кутяпти, қолган ярми минимал ўтиш баллини йиғолмаган.

Фото: Kun.uz

2024/25 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабулнинг 2-босқичи, яъни ОТМ ва таълим йўналишларини танлаш жараёни якунланди.

Қабул тартибига кўра, эндиликда 1 ҳафта муддат ичида – 17 августгача якуний натижалар эълон қилиниши керак.

Биринчи босқичда, 14-26 июл кунлари 737 мингдан ортиқ абитуриент тест синовларида иштирок этди. Улар тўплаган баллар синовларнинг эртасига эълон қилиб борилди. Имтиҳонлар якунлангач, 27 июлдан 11 августгача абитуриентларга ОТМ ва йўналиш танлаш учун вақт берилди.

Шу тариқа, абитуриентлар бу йил илк марта янги тартиб асосида, имтиҳондан кейин – ўзлари тўплаган баллига қараб қаерда, қайси йўналишда ўқишини танлашди.

Имтиҳонлар якунлангач, абитуриентларнинг 47 фоизи ўқишга кириш учун йиғиш керак бўлган минимал 56,7 баллни ҳам тўплай олмагани маълум бўлди ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мавзуга оид