Рим папаси Ғазо секторида яна ўт очишни тўхтатишга чақирди
Барчани можаронинг кенгайишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилишга чақираман, деди понтифик.
Рим папаси Франциск блокададаги Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга эришиш ва можаро кенгайишига йўл қўймаслик учун барча саъй-ҳаракатларни кўришга чақирди. Папа 15 августда католиклар томонидан нишонланган ибодатда тегишли мурожаат қилди.
Понтифик ҳужумлар давом этаётган Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни хавотир билан кузатиб бораётганини айтди.
«Мен Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни хавотир билан кузатишда давом этяпман. Яна бир бор барча жабҳаларда ўт очишни тўхтатишни, гаровга олинганларни озод қилишни ва одамларга ёрдам беришни талаб қиламан. Мен барчани можаронинг кенгайишига йўл қўймаслик учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишга, бу фожиага имкон қадар тезроқ барҳам бериш учун музокаралар йўлидан боришга чақираман. Уруш - мағлубият эканлигини унутмайлик», - деди Рим папаси Франциск.
Мавзуга оид
13:38
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
13:36 / 19.08.2024
Миср: Ғазода ўт очишни тўхтатиш - минтақада кескинликни бартараф этиш учун асос
11:45 / 19.08.2024
Исроил 450 минг фаластинликни «хавфсиз зона»дан кўчиб кетишга мажбур қилмоқда
10:40 / 19.08.2024