Жаҳон | 10:28 / 17.08.2024
3082
2 дақиқада ўқилади

Исроил армияси Хон-Юнусдаги аҳоли турар жой мавзесини вайрон қилди

Қатар давлатининг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний номи билан аталган, 2500 хонадонни ўз ичига олган Ҳамад мавзеси 2012 йилда қурилган.

Фото: AP

Исроил армияси Ғазо сектори жанубида Хон-Юнусдаги биноларга ҳаводан зарба берди.

Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Исроил самолётлари тинч аҳолига тегишли биноларга зарба йўллаган.

Ҳужумлар натижасида бинолар бутунлай вайрон бўлган ва воқеа жойидан қуюқ тутун кўтарилган. Қурбонлар ва жароҳатлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Жума куни Исроил армияси матбуот котиби Авичай Адраи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги харитани эълон қилди ва Дайр ал-Балоҳ шаҳри шарқидаги ҳудудларни ҳамда Хон-Юнусдаги Ал-Қарара, Ал-Маваси, Жала, Ҳамад, Наср мавзеларини эвакуация қилишни талаб этди. 

Шуниси эътиборга лойиқки, Адраи тақдим этган харитада Исроил «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилган ва 1 миллиондан ортиқ кўчирилган фаластинликлар бошпана топган Маваси қисмлари ҳам бор. 

Қатар давлатининг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний номини олган, 2500 хонадонга эга Ҳамад мавзеси 2012 йилда Ғазони қайта қуриш дастури доирасида Доҳадан 407 миллион долларлик хайрия ҳисобидан барпо этилган. 

Мавзуга оид