Ўзбекистон | 20:10 / 20.08.2024
10047
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Жиззахда ҳоким ёрдамчилари пора билан ушланди

Ер олиб бериш ва ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига пора олганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилояти ва Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчилари пора билан ушланди, деб хабар берди ДХХ.

Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи К.М. мансабдор танишлари орқали «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқарога 1,8 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид