Байден: АҚШ Ғазога ҳужумларни тўхтатиш устида ишламоқда
Яқин Шарқда тинчликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз, деди АҚШ президенти.
Қўшма Штатлар Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатиш учун ҳаракат қилишда давом этади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Демократик партиянинг Чикагодаги қурултойида маълум қилди.
«Биз Ғазодаги урушни тугатиш, асирларни уйларига қайтариш ва Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун ишлашда давом этамиз», деб ишонтирди Оқ уй раҳбари.
Байден АҚШ расмийлари Фаластин эксклавида ўт очишни тўхтатиш режимини таъминлаш учун «жуда кўп ишлаётганини» таъкидлади ва вазифа имкон қадар тезроқ амалга ошишига умид билдирди.
«Бир неча кун олдин мен кенгроқ урушнинг олдини олиш, асирларни оилалари билан бирлаштириш, Ғазога инсонпарварлик ёрдами оқимини кўпайтириш, Фаластин халқи азоб-уқубатларига чек қўйиш ва пировардида ўт очишни тўхтатиш ҳамда бу урушни тугатиш бўйича келишувни таклиф қилдим», - дейди Жо Байден.
АҚШ президенти, шунингдек, Чикаго кўчаларида Фаластинни қўллаб-қувватлаган минглаб намойишчилар юрганига изоҳ берди. «Намойишчиларнинг ҳуқуқи бор, ҳар икки томондан кўплаб бегуноҳ одамлар ўлдирилган», деди Жо Байден.
Умуман олганда, Байден нутқи давомида Оқ уй раҳбари сифатидаги фаолияти давомида эришган муваффақиятлари ҳақида гапирди, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампни танқид қилди ва тарафдорларидан бўлажак сайловларда Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашни сўради.
Байденнинг нутқи давомида залдагилардан баъзилари «Исроилни қуроллантиришни тўхтатинг» деган баннерни кўтариб олди. Бу вақтда партия бошқа вакиллари ўз плакатларини юқорига кўтариш орқали баннерни ёпишга ҳаракат қилди. Ходим транспарантни олиб ташламоқчи бўлган пайт камерага тушиб қолган.
Мавзуга оид
20:16
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
23:11 / 21.12.2024