Ўзбекистон | 11:58 / 27.08.2024
11793
1 дақиқада ўқилади

“Регистонда яна эртакона муҳит ҳукм сурди” — Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Самарқанд мезбонлигидаги “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали очилиш маросимида иштирок этиб, ундаги таассуротлари билан бўлишди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Самарқанд шаҳрида 26 август куни “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимда қатнашган президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бу фестивал сабаб эртакона муҳитни ҳис қилганини ёзди

“Ҳар сафар “Шарқ тароналари” фестивалида Самарқандни сеҳрли куй-оҳанглар чулғаб олади. Мана, кеча ҳам Регистон майдонида яна эртакона муҳит ҳукм сурди.

Бу байрам бирдамлик, ҳамжиҳатлик кайфиятини бахш этувчи мусиқа ва маданиятдан баҳраманд бўлиш учун ноёб имкониятдир”, — дея ёзди у.

Таъкидлаш жоиз, фестивалнинг очилиш маросимида ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, Туркий маданият ва мерос фонди, МДҲ ва бошқа ташкилотлардан фахрий меҳмонлар иштирок этди. 

Бу йилги фестивалда 80 га яқин давлатдан 400 наф зиёд санъаткор ва олимлар қатнашиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид