Ўзбекистон | 23:29 / 28.08.2024
11306
2 дақиқада ўқилади

Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

Фото: KUN.UZ

2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистонда магистратура босқичи учун аризалар 2024 йилнинг 1–30 июл кунлари magistr.edu.uz тизими орқали тўлдирилган. Рад этилган талабгорларга қўшимча муддат берди. Улар 6-8 август кунлари аризаларини қайта таҳрирлаш имкони берилган эди. 

Янги тартибга кўра, 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун имтиҳон ўтказилмади. Талабгорлар диплом бали ва чет тили сертификатлари асосида ўқишга қабул қилинади. Аввал диплом балл, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилган.

Жорий ўқув йилида магистратура мутахассисликлари учун давлат ОТМларида жами 17 минг 500 ўрин ажратилган. Давлат гранти учун ажратилган квоталар – 9 365 тани ташкил қилди. Шундан ўзбек тили учун 8 092 та, рус тили учун 1 273 та ўрин ажратилди.

Контракт бўйича жами 8 135 та квота тасдиқланиб, унинг 6 539 таси ўзбек тили ва 1 596 таси рус тили учун тақсимланди.

Мавзуга оид