Ўзбекистон | 22:24 / 28.08.2024
1356
2 дақиқада ўқилади

Зўравонлик қурбонларига ҳимоя ордерини бериш соддалаштирилди

Ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларнинг юзага келиш хавфи аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 529-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:

- тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга ҳимоя ордерини ЯИДХП орқали бериш;

- ҳимоя ордерини электрон шаклда бериш;

- ҳимоя ордерини бериш жараёнини автоматлаштириш;

- ҳимоя ордерини профилактика инспектори томонидан ташаббус тартибида бериш.

Ҳужжатда ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларнинг юзага келиш хавфи аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида берилиши белгиланган. Бунда ЯИДХП орқали ҳимоя ордерини расмийлаштириш ва бериш бепул амалга оширилади.

2024 йил 1 декабрдан бошлаб бир календар йили давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати аниқланганда, ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан ўз ташаббуси билан берилади.

Мавзуга оид