Германия ҳайвонот боғида дунёдаги энг кекса ялқов вафот этди
Бир неча ой аввал у 54 ёшни қаршилаганди.
Германиянинг Крефелд ҳайвонот боғида дунёдаги энг кекса ялқов Ян вафот этди. У 54 ёшда эди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи сайтида хабар берилди.
Боғ ходимларининг аксарияти учун Ян билан видолашиш оғир кечди, чунки улар жониворга 25 йилдан ортиқ ғамхўрлик қилишган. Ялқов 2021 йилда дунё миқёсида шуҳрат қозонганди — ўшанда у ўз турининг дунёдаги энг кекса вакили сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Ян Жанубий Америкада ёввойи табиат қўйнида туғилган. 1970 йилда уни топиб олишганида тахминан олти ойлик эди. Тез орада у ҳайвонот боғига жойлаштирилди. Бошқа ялқовлар сингари, Ян кўп вақтини дарахтлар устида ўтказди — табиатан уларга овқат ҳазм қилиш учун кўп вақт керак бўлади, бу бир неча кундан бир неча ҳафтагача давом этади.
2024 йил май ойида Ян ўзининг 54 ёшини нишонлади. Кекса эканига қарамай, ялқовнинг 22 нафар боласи бор эди.
Янга қадар дунёдаги энг кекса ялқов Германиянинг Halle Zoe ҳайвонот боғидаги икки бармоқли Паула эди. Паула 51 йил умр кўрди. Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди маълумотларига кўра, икки бармоқли ялқовлар одатда 20 йил яшайди. Парвариш остида сақланган жониворлар эса кўпроқ умр кўриши мумкин: максимал 40 йилгача.
Аввалроқ Ҳонгконгда Йинг Йинг лақабли кекса гигант панда илк бор она бўлганди. У эгизакларни дунёга келтирди.
Мавзуга оид
11:54 / 17.12.2024
Германияда mpox вирусининг хавфли штамми билан касалланганлар аниқланди
21:27 / 16.12.2024
Бундестаг Олаф Шолцнинг сўровига биноан унинг ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилди
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:21 / 14.12.2024