Жамият | 13:07 / 05.09.2024
2760
1 дақиқада ўқилади
Бўстонлиқда очиқ дала майдонида ёнғин содир бўлди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида очиқ дала майдонида ёнғин содир бўлди.
4 сентябр куни соат 01:46 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Бўстонлиқ тумани Қоронқул маҳалласи ҳудудида очиқ дала майдонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда 30 нафар қутқарувчи жалб қилинган. Ёнғин “Қоронқул” МФЙ ҳудудидаги туман захира ерларида 2 гектар майдонда юзага келиб, натижада ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.