Жаҳон | 21:58 / 05.09.2024
19447
7 дақиқада ўқилади

Лавров «қизил чизиқлар бўйича ҳазиллашмаслик кераклиги»ни айтди

Россия расмийлари олдин ҳам «қизил чизиқлар» ҳақида огоҳлантирган, аммо улар бир неча бор бузиб ўтилган.

Serhii Mykhalchuk / Global Images Ukraine / Getty Images

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украинага Американинг F-16 қирувчилари учун узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталари етказиб берилишини изоҳларкан, АҚШ ҳукумати ўзи учун ўрнатган «чегарадан ўтаётгани» ва бу хавфли эканини таъкидлади. «У ердагилар бизнинг қизил чизиқларимиз тўғрисида ҳазил қилишади — бизнинг қизил чизиқларимиз билан ҳазиллашмаслик керак. Ва улар бу чизиқлар қаердан ўтишини жуда яхши билишади», — деган Лавров.

РФ расмийлари кенг кўламли уруш бошланганидан буён «қизил чизиқлар» ҳақида бир неча бор баёнот бериб, агар улар қандайдир «провокация»лар амалга оширадиган бўлса, дарҳол жавоб қайтаришни ваъда қилган. Бу огоҳлантиришлардан кўпчилиги эътиборсиз қолдирилган — ва жиддий оқибатларга эга бўлмаган, айрим чекловлар эса ҳозирча бузилмаган. Қуқида Россия расмий шахслари гапирган асосий «қизил чегаралар» билан нималар бўлгани ҳақида.

Украина устида парвозлардан холи ҳудуд яратилиши

Иқтибос. Ҳозир биз Украина ҳудуди устини парвозлардан холи қилиш қилиш кераклиги ҳақидаги гапларни эшитяпмиз. Буни Украинанинг ўз ҳудудида қилиш имконсиз, фақат қайсидир қўшни давлат ҳудуди устида қилиш мумкин. Аммо бу йўналишдаги ҳар қандай ҳаракат - ҳудудидан бизнинг ҳарбий хизматчиларга таҳдид солинадиган ўша мамлакатнинг мазкур қуролли можаро иштироки сифатида баҳоланади. Биз ўша заҳоти ўша давлатларни ҳарбий можаро иштирокчиси сифатида кўрамиз ва улар қайси ташкилот аъзоси эканининг фарқи бўлмай қолади (Владимир Путин, 2022 йил 5 март).

Кейин нима бўлган. НАТО мамлакатлари дарҳол Украина осмони парвозлардан ҳоли ҳудудга айлантирилишини истисно қилди ва бу можаро географияси унинг ҳудудларидан ташқарига ёйилишини кафолатлашини билдирди. Зеленский Ғарбни бу қарор учун танқид қилди.

Украинага қуроллар карвони юборилиши

Иқтибос. Биз АҚШни қатор давлатлар унинг бошқарувида қурол-яроғ олиб келиши — шунчаки хавфли юриш эмас, тегишли карвонларни қонуний мақсадга айлантирадиган ҳаракат экани ҳақида огоҳлантирдик. Биз Украинага қўлда олиб юрилувчи зенит ракета комплекслари, танкка қарши ракета комплекслари ва бошқа қурол турлари ўйламасдан етказиб берилиши қандай оқибатларга эга бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирдик (ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков, 2022 йил 12 март).

Кейин нима бўлган. Ғарб мамлакатлари урушнинг илк ҳафталаридаёқ Украинага қурол етказиб беришни йўлга қўйишди. Бу қандайдир махсус жавоб чораларини келтириб чиқармади.

Узоқ масофали ракеталар етказиб берилиши

Иқтибос. Агар улар еткахиб берилса, биз бундан тегишли хулосалар чиқарамиз ва ўзимизда етарлича бўлган воситалардан фойдаланган ҳолда ҳали зарба бермаган нишонларимизга зарбалар берамиз (Владимир Путин, 2022 йил 5 июн).

Кейин нима бўлган. Буюк Британия 2023 йил майида Украинага 250 километргача масофадаги нишонларни ура олувчи Storm Shadow ракеталарини етказиб берди. 2024 йил баҳорида АҚШ Киевга ҳаракатланиш радиуси 300 километрга етадиган ATACMS ракеталарини етказиб беришни бошлади.

Ракеталар ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан ташқарида қўлланиши

Иқтибос. Бу ракеталар [HIMARS ва Storm Shadow] махсус ҳарбий амалиёт ўтказиш ҳудудидан ташқарида қўлланиши АҚШ ва Буюк Британиянинг можародаги тўлиқ иштирокини англатади ва зудлик билан Украинадаги қарор қабул қилиш марказларига зарба берилишига олиб келади (Сергей Шойгу, РФ мудофаа вазири, 2023 йил 20 июн).

Кейин нима бўлган. Украина 2023 йилнинг икки ярмидан ғарб ракеталари билан ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаётган Қримни ўққа тутишга киришди. Ғарб яриморол 2014 йилда РФ томонидан аннексия қилинганини тан олмаган, шу туфайли аввалбошдан Украина қуролли кучлари қабул қилиб олган ракеталари билан Россия ҳудудига зарба беришига қўйилган чеклов ушбу ҳудуд учун қўлланмаган.

F-16 қирувчиларининг НАТО мамлакатлари аэродромларидан парвозлари

Иқтибос. Қатъий огоҳлантирамизки, бу қирувчи самолётлардан кўрсатилган мамлакатлар — НАТО аъзолари ҳудудидан туриб фойдаланилиши уларнинг Украинадаги можародаги иштирокини англатади ва Россияни жавоб чораларини кўришга мажбур қилади (Россиянинг ЕХҲТдаги вакили Константин Гаврилов, 2023 йил 13 декабр).

Кейин нима бўлган. Илк F-16 самолётлари Украинага 2024 йил августи бошида етиб келди. Ҳозирга қадар уларнинг парвозлари учун иттифоқчиларнинг аэродромларидан фойдаланилгани ҳақида маълумот чиқмаган.

Украинага НАТО ҳарбий контингенти юборилиши

Иқтибос. Украинага наточилар ҳарбий контингентини юбориш имконияти ҳақида гапира бошлашди. Биз қачондир ўз контингентларини бизнинг мамлакат ҳудудига юборганларнинг тақдирини эслатамиз. Энди эҳтимолий интервентлар учун оқибатлар унданда фожиалироқ бўлади (Владимир Путин, 2024 йил 29 феврал).

Кейин нима бўлган. НАТО ҳарбий хизматчилари тўғридан тўғри ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун Украинага юборилиши ҳақида гап йўқ. Шу билан бирга, Киевга Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини воқеа жойида ўқитиш учун ҳарбий инструкторларни юбориш масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда — ҳозирда улар Европа мамлакатларида тайёргарликдан ўтади ва аскарларни ўқув полигонларига олиб бориш ва уларни ортга қайтариш кўп вақт талаб этади. Май ойида АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари инструкторлар юборилиши «муқаррар» эканини айтганди.

Россиянинг халқаро тан олинган ҳудудларига ракеталар билан зарба бериш

Иқтибос. Агар кимдир бундай қуролларни бизнинг ҳудудимизга ҳужум қилиш учун ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига етказиб бериш ва бизга муаммо туғдириш мумкин деб ўйлаётган бўлса, унда нима учун биз Россияга қарши бу ишни қилаётган ўша давлатларнинг нозик объектларига зарба бериш мумкин бўлган нуқталарга шу каби қуролларни етказиб беришга ҳаққимиз бўлмаслиги ҳақида ўйлаяпмиз. (Владимир Путин, 2024 йил 5 июн).

Кейин нима бўлган. Украина ғарб етказиб берган узоқ масофали ракеталардан Россия ҳудудлари бўйлаб зарбалар беришда фойдалангани ҳақида расман хабар берилмаган. Storm Shadow ракеталари етказиб берувчиси Буюк Британия Киев ҳарбий ёрдамдан мудофаа мақсадларида қандай фойдаланишни «ўзи ҳал қилиши»ни билдирган бўлса-да, ракеталарни Курск областидаги юришда қўллашни тақиқлаган. Украина ҳукумати АҚШдан бир неча марта Американинг узоқ масофали қуролларини қўллаш бўйича шундай тақиқни бекор қилишни сўраган, аммо ҳозирча розилик олмаган. Украина армияси Россиянинг халқаро тан олинган чегаралари доирасида зарбалар беришда HIMARS ракеталаридан фойдалангани тасдиқланмаган.

Мавзуга оид