АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
Халқаро коалициянинг барча кучлари ғарбий Анбар вилоятидаги Айн ал-Асад авиабазасини тарк этиши, Бағдоддаги контингентни сезиларли даражада камайтириши кутилмоқда.
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 2026 йил охиригача Ироқдан қўшинларини олиб чиқиб кетади. Икки давлатнинг ваколатли музокарачилари тегишли келишувга эришди, деб ёзди Reuters.
Умумий режа ҳали тасдиқланиши керак. Унга кўра, дастлабки бир неча юз аскар Ироқни 2025 йил сентябригача, қолганлари эса 2026 йил охиригача тарк этади. Ҳозир АҚШ Ироқда 2,5 мингга яқин аскарга эга
Режага кўра, халқаро коалициянинг барча кучлари ғарбий Анбар вилоятидаги Айн ал-Асад авиабазасини тарк этади ва 2025 йил сентябригача Бағдоддаги контингентни сезиларли даражада камайтиради.
АҚШ ва бошқа коалиция кучлари Суриядаги ИШИД кучларига қарши давом этаётган амалиётларга ёрдам бериш учун шимолий Курдистондаги Эрбилда тахминан яна бир йил, 2026 йил охиригача қолиши кутилмоқда.
Расмий эълон бир неча ҳафта олдин режалаштирилган эди, аммо Исроилнинг Ғазодаги уруши билан боғлиқ минтақавий кескинлик буни кечиктирган.
Қўшма Штатлар терроризмга қарши глобал урушнинг бир қисми сифатида 2003 йилда Саддам Ҳусайннинг диктаторлик режимини ағдариш учун Ироққа бостириб кирган. Ироққа қарши қисқа муддатли уруш бир неча ҳафтадан сўнг тугади, аммо кейин ярим партизан ноҳукумат кучлари билан узоқ давом этган қарама-қаршилик бошланди.
Охир-оқибат 2011 йилда АҚШ ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқиб кетди, бироқ 2014 йилда Ироқнинг катта қисми ИШИД деб аталадиган гуруҳ томонидан босиб олинганида халқаро коалиция бошчилигида қайтишга мажбур бўлди.
Ҳозир Қўшма Штатлар Ироқда 2,5 мингга яқин аскарга эга, яна 900 нафари қўшни Сурияда жойлашган. Бошқа давлатлар, хусусан Германия, Франция, Испания ва Италиянинг ҳам Ироқда бир неча юз аскарлари бор.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024