Жамият | 21:01 / 12.09.2024
4670
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида ағдарилган юк машинаси пачақланиб кетди
Ҳодиса оқибатида юк машинаси бутунлай яроқсиз ҳолга келган.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 11 сентябр куни соат 22:00 ларда Тошкент Бўстонлиқ тумани "Чимён" МФЙ ҳудудидаги ички йўлда 29 ёшли ёшли ҳайдовчи MAN TGS 41" русумли юк машинаси бошқарувини йўқотган.
Оқибатда юк машинаси ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида транспорт воситасида ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Ҳайдовчи тан жароҳати олмаган, унга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:45 / 25.12.2024
Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи жароҳатланди
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
08:12 / 24.12.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
19:07 / 18.12.2024