Ўзбекистон | 19:56 / 15.09.2024
7422
1 дақиқада ўқилади

Германия канцлерини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия федерал канцлери Олаф Шолцни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Мавзуга оид