Жамият | 17:14 / 16.09.2024
1788
2 дақиқада ўқилади

“Экология соҳасида ихтисослашган судларни ташкил этиш зарур” - экопартия

Ўзбекистон Экологик партияси экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноий ишлар бўйича ихтисослашган судларни ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бораётгани туфайли бу соҳада ихтисослашган судлар ташкил этиш масаласи долзарблик касб этмоқда. Жорий йилги сайловларда Ўзбекистон Экологик партияси экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноий ишлар бўйича ихтисослашган судларни ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур ташаббус экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва экологик муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.

Бугунги кунда халқаро миқёсда фаолият юритадиган экологик судлар мавжуд бўлиб, улар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ халқаро низоларни турли шаклларда ҳал қилади. Дунёда экологик судларни шакллантириш тенденцияси ҳам сезиларли даражада ўсиб бормоқда. 2010 йилга келиб, 50 дан ортиқ мамлакатда 360 та миллий ва минтақавий экологик судлар ташкил этилган.

Экологик партиянинг бу таклифи асосида ихтисослашган экологик судларни ташкил этиш инсонларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлиши мумкин. Таъкидланишича, бу экологик низоларни ҳал қилиш, экологик жиноятларга қарши курашиш ва экологик масалаларга эътиборни кучайтиришда самарали механизм сифатида хизмат қилади.

Батафсил: ecouz.uz/news/63

Мавзуга оид