Тошкентда одамларнинг мулкини алдов йўли билан эгаллаган шахслар ушланди
Улар одамларга фоиз эвазига пул бериб, қарз олган шахснинг номида бўлган турар жой ва бошқа кўчмас мулкларини гаров эвазига ўз номига расмийлаштириб олган.
Тошкентда одамларнинг мулкини фириб ва алдов йўли билан эгаллаган 3 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.
Қайд қилинишича, 1989 йилда туғилган Роминов Сардор Фарходович, 1990 йилда туғилган Юлдашев Бахтиёр Хабибулла ўғли, 1993 йилда туғилган Хусаинов Тимур Рустамович Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қўлга олинган.
Ушбу шахслар одамларга фоиз эвазига пул бериб, қарз олган шахснинг номида бўлган турар жой ва бошқа кўчмас мулкларини гаров эвазига ўз номига расмийлаштириб олган.
Одамлар белгиланган муддатда қарзни бермаган тақдирда уй-жойдан оиласи билан чиқариб юбориш ва мулкини тортиб олиш билан шуғулланган. Шу билан бирга, гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3-4 баробар кўп бўлган. Шунингдек, улар фуқаро билан қарз ёки олди-сотди шартномаси тузилганидан сўнг, келишилган суммадан кам миқдорда пул берган.
Қайд қилинишича, гумондорларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
16:35
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
08:14 / 20.12.2024