Ўзбекистон | 10:11 / 18.09.2024
15748
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланяпти

А-373 йўлининг 254,6- ва 258-километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилади.

Фото: ЙҲХБ

Бугун, 18 сентябр куни Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўлида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, йўлнинг 254,6- ва 258-километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилади.

Қайд этилишича, шу муносабат билан бугун, 2024 йил 18 сентябр куни соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланяпти.

Мавзуга оид