Ўзбекистон | 20:03 / 19.09.2024
4776
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди

Мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги саҳифасига ёзиб қолдирди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Олган Бекар 2021 йилдан бери Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолият юритиб келади.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди. Мулоқот давомида Жаҳон савдога ташкилотига аъзо бўлиш йўлида Ўзбекистон томонидан кўрилаётган амалий қадамлар муҳокама қилинган.

Ундан олдин эса президент ёрдамчиси Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашиб, иқтисодиёт, маданият, таълим, меҳнат миграцияси борасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилган эди.

 

Мавзуга оид