Ўзбекистон | 14:30 / 20.09.2024
8719
2 дақиқада ўқилади

21 сентябр куни учун об-ҳаво прогнози берилди

“Ўзгидромет” 21 сентябр, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+17 даража, кундузи +29...+31 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +26...+31 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +26...+31 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Мавзуга оид