АЭХА Россияни Запорижжя АЭС ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирди
Шунингдек, станция хавфсизлигини таъминлаш учун уни Украина ҳукумати назоратига қайтаришни талаб қилди.
Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) Бош конференцияси 68-сессиясида «Украинада ядровий хавфсизлик, муҳофаза ва кафолатлар» резолюциясини 65 овоз билан маъқуллади. Ҳужжатга агентликка аъзо 52 давлат ҳаммуаллифлик қилган, унинг матни Украина Энергетика вазирлиги веб-сайтида эълон қилинди.
Резолюцияда Украина атом электр станциялари, жумладан, Запорижжя АЭС (ЗАЭС) Украинанинг тўлиқ суверен назорати остида ишлаши кераклиги тасдиқланади. АЭХА ЗАЭС ҳудудидан россиялик ҳарбийлар ва бошқа ходимларни зудлик билан олиб чиқиб кетишга ва станция хавфсизлигини таъминлаш учун уни Украина ҳукумати назоратига қайтаришга чақирди.
ЗАЭС Украина назоратига қайтарилгунга қадар, Россия станциядаги барча объектларга АЭХА ходимларининг чекловсиз киришини таъминлаши шарт.
Ҳужжатда Агентликнинг Украинадаги ядровий хавфсизлик хатарларини бартараф этиш бўйича кейинги саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланиши билдирилган, айниқса агентлик бош директорининг Украина атом электр станциялари фаолияти учун муҳим бўлган юқори волтли нимстанцияларга кузатув миссияларини юбориш тўғрисидаги қарори контекстида. Шунингдек, ядровий иншоотларнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш учун АЭХА томонидан Украинага техник ёрдам кўрсатишни давом эттиришни қўллаб-қувватлаш ва тегишли дастурларни кейинги сиёсий, молиявий ва моддий қўллаб-қувватлаш кўрсатилган.
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024