АҚШда шериф судяни отиб ўлдирди
АҚШнинг Кентукки штати, Летчер округида судя Кевин Маллинз ўз кабинетида отиб ўлдирилди. Қотилликда округ шерифи Микки Стайнз айбланмоқда, у ҳибсга олинган, деб хабар берди The Mountain Eagle нашри.
Воқеа 19 сентябр куни содир бўлган. Таъкидланишича, шериф судянинг қабулхонасига келиб, у ердаги ходимлардан уларни ёлғиз қолдиришни сўраган. Кейин иккаласи хонага кириб, эшикни ёпган. Шундан сўнг ичкаридан ўқ овозлари эшитилган. Микки Стайнз хонадан қўлларини кўтарган ҳола чиқиб, полициячига таслим бўлди.
Қотиллик мотивларига расман аниқлик киритилмади. AP нашри ёзишича, бунга суд биносида шериф ва судя ўртасида жанжал чиққани сабаб бўлган. Шерифга биринчи даражали қотиллик айби қўйилди. Полиция фавқулодда ҳодиса содир бўлган Уайтсбург шаҳридаги асосий кўчани ўраб олди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, бир нечта мактаблар ҳам қисқа муддатга ёпилган.
Кевин Маллинз 2009 йилдан бери Кентукки 47-округ судининг судяси лавозимида ишлаб келган. У суд тизими ходимларининг гиёҳванд моддаларга қарамлигини даволаш ҳақидаги тарғиботлари билан танилганди. Маллинз иштирокида ишлаб чиқилган гиёҳвандликдан даволанаётганларга ёрдам бериш бўйича махсус дастур Кентуккининг камида 50 та округида қабул қилинган.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
15:04