Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
Қизалоқ олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган вақтда ҳаётдан кўз юмган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар Сергели туманида юқори тезликда ҳаракатланган BYD электромобили ўқувчи қизни уриб юборгани юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Таъкидланишича, ҳодиса 19 сентябр куни соат тахминан 13:45 ларда Файзли Тошкент кўчасида содир бўлган. Автобусдан тушиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган 9 ёшли қизни (2015 й.т.) давлат рақами 01 444 VFA бўлган BYD Song Plus электромобили уриб кетган.
Қиз тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан BYD ҳайдовчиси М.А.га (1983 й.т.) нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сенат 2024 йилнинг дастлабки беш ойи давомида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳати олганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:35
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024