Йирик супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди
Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот — олма, помидор, карам, лимон, гречка, товуқ гўшти, пиёз, шакар бўйича минимал нархлар ўтган ойга нисбатан пасайганини кўрсатди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг сентябр ойида Тошкентдаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот — олма, помидор, карам, лимон, гречка, товуқ гўшти, пиёз, шакар бўйича минимал нархлар ўтган ойга нисбатан пасайганини кўрсатди. Таҳлил 8 август ва 12 сентябр кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.
Шундай қилиб, олманинг минимал нархи 28,2 фоиз, помидорники 18,7 фоиз, карамники 15,9 фоиз, лимонники 13,8 фоиз, гречканики 5,9 фоиз, товуқ гўштники (филе) 3,1 фоиз, сариқ пиёзники 2,0 фоиз, шакарники 1,6 фоиз пасайган.
Тўққиз номдаги маҳсулотнинг минимал нархлари эса ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.
Тўрт номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари эса ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида буғдой уни, гуруч, қизил сабзи ва тухум бор.
Мавзуга оид
13:48 / 18.12.2024
Покистон супермаркетларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади
08:20 / 13.12.2024
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни назорат қилиб боришни топширди
17:57 / 12.12.2024
Иккиламчи автомобил бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этяпти
09:27 / 11.12.2024