Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
Яшин уриши оқибатида ҳалок бўлганларнинг 6 нафари ўқувчилар бўлиб, улар ёмғир ёғаётганида уйига қайтаётган бўлган.
Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида яшин уриши оқибатида саккиз киши, жумладан, олти нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат расмийларига таяниб Ani агентлиги хабар берди.
«Ёмғир вақтида Жоратарай қишлоғида саккиз кишини яшин урди. Уларнинг олти нафари мактабдан қайтаётган ўқувчилар бўлса, уч нафари эса дарахт остида панада турган. Яшин уриши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган. Амалдорлар ҳодиса жойига етиб келган. Бир киши табиий офат оқибатида жароҳат олган», — дейди округ масъули Санжай Агарвал.
Қайд этилишича, сентябр бошида ҳам ушбу штатда яшин уриши оқибатида етти киши ҳалок бўлган ва уч киши жароҳат олган. Полиция суперинтенданти Абхишек Сингхнинг сўзларига кўра, кўнгилсиз ҳодиса жарбрланувчилар кучли ёғингарчилик вақтида, даладан уйга қайтаётганида содир бўлган.
Марҳумларнинг энг кичи 18 ёшда, энг каттаси эса 40 ёшда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг июн охирларида Қозоғистоннинг Атирау вилояти Мияли қишлоғида Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлганди. Тергов жараёнида у Қозоғистонга бир ой аввал келгани ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олингани аниқланган. Унинг жасади кўздан кечирилганда, тан жароҳатлари аниқланмаган, у суд-тиббий экспертиза ўтказиш учун туман шифохонаси ўликхонасига етказилган.
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024
Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ чекловларни кучайтирди
21:54 / 12.12.2024