Оториноларингология йўналишида илмий лабораториялар ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритилиб, болаликдан ногирон бўлган шахсларни парвариш қилувчи шахсларга (ота-оналар ва бошқаларга) давлат стационар тиббиёт муассасаларида даволаниш даврида бепул овқатланиш имконияти берилади.
Шу билан бирга, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида "Юқори нафас йўллари аъзоларининг физиологияси ва патологияси", "Эшитиш ва мувозанат аъзоларининг физиологияси ва патологияси", "Фониатрия ва ронхопатия" илмий лабораториялари ташкил этилмоқда. Уларнинг молиялаштирилиши давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида"ги қарорига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мавзуга оид
18:11 / 11.12.2024
Австралиядаги лабораторияда ўлимга олиб келувчи вируслар солинган юзлаб флаконлар йўқолди
13:13 / 31.07.2024
Лабораторияда текширилган 8 та озиқ-овқат маҳсулоти сифатсиз экани аниқланди – Рақобат қўмитаси
13:39 / 04.04.2024
Ўзбекистон лабораторияси Халқаро атом вақти гуруҳига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди
08:48 / 08.09.2023