Жаҳон | 16:10 / 25.09.2024
2174
2 дақиқада ўқилади

Давлат думаси урушга кетаётган судланувчиларни жазодан озод қилди

Давлат думаси иккинчи ва учинчи ўқишда сафарбарлик ва уруш даврида Россия қуролли кучлари билан шартнома тузган шахсларга нисбатан суд ишларини тугатишга рухсат берувчи қонун лойиҳаларини қабул қилди.

Фото: Sergei Fadeichev/dpa/TASS/picture alliance

Россия Федерацияси Давлат думаси сафарбарлик пайтида ёки уруш даврида иши биринчи инстанция ёки апелляция суди томонидан кўриб чиқилаётган судланувчилар билан шартнома тузишга имкон берувчи иккита қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатлар 24 сентябр, сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда иккинчи ва учинчи ўқишда маъқулланди.

Қонун лойиҳаларидан биринчиси, агар судланувчилар сафарбарлик даврида ёки уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилган бўлса, жиноий иш юритишни тўхтатиб туриш, кейин эса жиноий жавобгарликдан озод қилиш имконини беради. Қонун шунингдек, сафарбарлик даврида, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида РФ қуролли кучларида хизмат қилиш пайтида жиноят содир этган шахсларга нисбатан суд ишларини тўхтатиб туриш имкониятини назарда тутади.

Худди шундай ҳуқуқий механизм ҳукм чиқарилган, лекин қонуний кучга кирмаган маҳкумларга, шу жумладан апелляция босқичида ҳам қўлланади.

Иккинчи қонун лойиҳасининг моҳияти

Иккинчи ҳужжат сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ва уруш даврига ҳам тегишли. Бу Россия Федерацияси қуролли кучларида ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги шартномани суд муҳокамаси босқичида айбланувчи (судланувчи) шахсларнинг айрим тоифалари билан, агар прокурор уларга нисбатан жиноят ишини моҳиятан кўриб чиқиш учун судга юборган бўлса, тузишга имкон беради. 

Биринчи қонун лойиҳаси бўйича Россия Федерацияси Жиноят-процессуал кодексига ва иккинчи қонун лойиҳаси бўйича «Ҳарбий бурч ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилади.

Мавзуга оид