Жиззахда “Камаз” ёниб кетди
Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган. Фақат юк машинаси бутунлай ёниб кетган.
Жиззах вилоятида йўлда ҳаракатланиб кетаётган “Камаз” юк машинасида ёнғин содир бўлган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2024 йил 27 сентябр куни соат 13:50 ларда содир бўлган.
М-39 автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтувчи қисмида Самарқанд вилоятида яшовчи 41 ёшли ҳайдовчи “Камаз” машинасини “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда ёнғин чиққан.
Ҳодиса оқибатида юк машинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳодисада ҳайдовчи ва бошқа шахсларга тан жароҳати етмаган.
Қайд этилишича, ёнғинга “Камаз”нинг двигател қисмида қисқа туташув вужудга келгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
07:45
Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи жароҳатланди
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
08:12 / 24.12.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
19:07 / 18.12.2024