Ўзбекистон | 18:22 / 27.09.2024
2244
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Африканинг икки давлати билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар сони 155 тага етди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон Либерия ва Того билан дипломатик алоқа ўрнатди. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар сони 155 тага етди.

«Либерия – биз билан дипломатик алоқалар ўрнатган 154-давлат бўлди. Либерия ташқи ишлар вазири Сара Бейсолов Нянти хоним билан бугунги учрашувда Қўшма коммюнике имзоладик. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари келгусидаги ҳамкорликнинг дастлабки кун тартибини мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқишга келишиб олдик», дейилади хабарда.

«Того – биз билан дипломатик алоқалар ўрнатган 155-давлат бўлди. Того Республикаси ташқи ишлар вазири Робер Дюссе билан биргаликда дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзоладик. Шубҳасиз, Африка қитъаси давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун катта имкониятларимиз мавжуд», дейилади хабарда.

Мавзуга оид