Ўзбекистон | 13:36 / 27.09.2024
4006
2 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳарнур» собиқ раҳбари яна лавозимига қайтди

Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан Умидбек Ражабов «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ушбу лавозимда ишлаб келган Шомансур Аҳмедов ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилган. «Тошшаҳарнур»ни бир неча йилдан бери Аҳмедов ва Ражабов галма-галдан алмашиб бошқариб келади.

Умидбек Ражабов «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари лавозимига қайтди. Тайинлов бўйича 27 сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

Ҳужжатда қайд этилишича, «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари лавозимида ишлаб келган Шомансур Аҳмедов ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнига Умидбек Ражабов «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

«Тошшаҳарнур»ни бир неча йилдан бери Аҳмедов ва Ражабов алмашиб бошқариб келади.

Масалан, 2022 йил 4 август куни Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари вазифасида ишлаб келган Шомансур Аҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Умидбек Ражабов тайинланган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2023 йил 23 январ кунги қарори билан «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари вазифасини бажарувчи Умидбек Ражабов ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод қилинган. Унинг ўрнига эса Шомансур Аҳмедов тайинланган.

Шу тариқа, Умидбек Ражабов икки йил мобайнида иккинчи бор Шомансур Аҳмедов ўрнига «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбарлигига қайтган.  

Мавзуга оид