Жамият | 07:40 / 28.09.2024
4069
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда истеъмолга яроқсиз сариёғни сотмоқчи бўлганлар аниқланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида истеъмолга яроқсиз сариёғ маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Учтепа туманида фуқаро Н.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Дийдор” МФЙ ҳудудидаги автотураргоҳ гаражида истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 400 кг сариёғ маҳсулотини харидорларга сотиш мақсадида гўёки “А.И.” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилганлигини билдирувчи савдо белгиларини қадоқлаган. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид