Ўзбекистон | 14:30 / 30.09.2024
1947
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Баҳама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Аввалроқ Ўзбекистон ва Того ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолаган эдилар.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳида Баҳама ороллари ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазири Фредерик А.Митчел билан учрашди.

"Ўзбекистон бутун дунё бўйлаб ҳамкорлари сонини кенгайтиришга интилмоқда, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Бугун Багама Ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабатлар ўрнатдик".

Баҳама ороллари ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазири Фредерик А.Митчел билан мамлакатлар орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай самарали алоқаларни ўрнатиш учун кўплаб муҳим имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Аввалроқ БМТнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон ва Того ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолаган эдилар.

Мавзуга оид