Жамият | 11:00 / 04.10.2024
23197
1 дақиқада ўқилади

195 км/соат тезликда автомобиль бошқарган Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди

Тошкент-Самарқанд йўлида автомобилини юқори тезликда бошқариб, уни телефонида тасвирга олган Жаҳонгир Отажонов 2 та қоидабузарлик бўйича жами 4,5 миллион сўм жаримага тортилди.

Фото: Видеодан кадр

Жаҳонгир Отажонов Тошкент-Самарқанд йўлида 195 км/соат тезликкача чиққани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128/3-моддасига мувофиқ БҲМнинг 9 баравари (3 млн 375 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, кодекснинг 128/1-моддасига кўра, йўлда телефондан фойдаланиб ҳолатни видеога олгани учун эса БҲМнинг 3 баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима тайинланган.

Фуқаро жаримани 15 кун ичида тўласа 50 фоизлик чегирма қўлланилади.

ЙҲХХ ходимлари билан суҳбатда хонандага “ўзингизга қандай хулосага эга бўлдингиз”, деган савол берилган. “Энди аслида бу тўғри ҳисобламайман, аввало ўзим учун хавфли. Аввало инсонмиз…”, дея жавоб берган хонанда.

Мавзуга оид