Экзитпол: Қозоғистонда биринчи АЭС қурилиши қўллаб-қувватланди
Экзитпол натижаларига кўра, референдум иштирокчиларининг аксарияти Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига рози бўлган.
Қозоғистон фуқаролари референдумда мамлакатда ва бутун Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини қуриш учун овоз берди. КТК телеканали томонидан 6 октябр, якшанба куни эълон қилинган овоз беришдан кейинги учта экзитпол натижаларига кўра, сайловчиларнинг қарийб 70 фоизи атом электр станцияси қурилишини қўллаб-қувватлади.
Сайлов комиссияси расмий натижаларни 7 октябр, душанба куни эълон қилишни режалаштирмоқда. Комиссия маълумотларига кўра, референдумда иштирок этганлар тахминан 64 фоизни ташкил қилган.
Референдумда қатнашган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев атом электр станциясини қуриш режасини «мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик лойиҳа» деб атади. У атом электр станцияси «энг замонавий технологияларга эга глобал компаниялар консорциуми» томонидан қурилишини ёқлаб чиқди. Франция, Россия, Хитой ва Жанубий Корея компаниялари атом электр станцияларини қуриш бўйича шартнома тузиш учун курашмоқда.
АЭС қурилишига қарши экологлар ва фаоллар
Қозоғистон дунёдаги энг йирик уран қазиб олувчиси, аммо электр қуввати тақчиллигидан азият чекмоқда. Атом электр станцияси бу вазиятни ўзгартиришни мақсад қилган. Айни пайтда кўплаб экологлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва фуқаролик фаоллари АЭС қурилишига қарши. Улар келгусида станцияни фойдаланишдан чиқариш учун катта миқдорда маблағ талаб қилинишини таъкидламоқда. Бундан ташқари, улар АЭС қуриш ғояси Қозоғистон расмийлари томонидан фақат Россия манфаатларини кўзлаб илгари сурилаётганидан хавотирда.
Лекин энг муҳими, атом энергетикаси мухолифларини беқарор Балхаш кўли бўйида АЭС қуриш режалари ташвишга солмоқда. Қайд этилишича, авария юз берган тақдирда мамлакат аҳолиси зич жойлашган ҳудуднинг салмоқли қисми радиоактив ифлосланишга дучор бўлади.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
18:22 / 22.12.2024
Японияда АЭСлар яқинига радиоактив зарралардан ҳимоя қилувчи палаткалар жойлаштирилади
20:04 / 21.12.2024