Жамият | 18:40 / 08.10.2024
11643
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида соғлиги ёмонлашган аёл вафот этгани маълум қилинди 

Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тошкент халқаро аэропорти

Аввалроқ, Дубай-Тошкент йўналишида учиб келиб, божхона кўригида навбатда турган аёлнинг соғлиғи ёмонлашгани ва шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, ҳолат 2024 йил 7 октябр куни содир бўлган ва аёл шифохонада вафот этган. 

Маълум қилинишича, Дубай-Тошкент йўналишида учиб келиб, соғлиги ёмонлашган 38 ёшли аёл Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига олиб келинган. 

Тиббий реанимацион муолажаларга қарамасдан аёлда биологик ўлим ҳолати қайд этилган. 

Қайд этилишича, марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 

Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда аёлнинг ўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, Бош прокуратура матбуот котиби унинг вафот этганини рад этиб чиққан ва аёлга тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилганди.

Мавзуга оид