Ўзбекистон | 12:40 / 08.10.2024
1196
1 дақиқада ўқилади

Уммон билан тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш муҳокама қилиняпти

Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Уммон транспорт, коммуникация ва информацион технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Хамис ал-Шамахи билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, Уммоннинг логистика компаниялари ва портлари билан алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хамис ал-Шамахи жорий йилнинг 1-3 июл кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини эсга олди ва мамлакат билан барча соҳаларда алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. 

У, шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Мавзуга оид