Ўзбекистон | 09:48 / 09.10.2024
3150
2 дақиқада ўқилади

Сиёсий партиялар ўртасида дебат бўлиб ўтди

Ўзбекистонда парламент сайлови олдидан сиёсий партиялар етакчилари ўзаро дебатга киришишди.

Фото: Ўзбекистон-24

5 октябр куни сиёсий партиялар раислари ўртасида 2024 йилги сайловолди жараёнлари доирасида дебат бўлиб ўтди. Дебат жараёнида бешта сиёсий партиянинг раҳбарлари ўз сайловолди дастурлари билан таништириб, уларнинг асосий йўналишлари ва ғояларини жамоатчиликка етказишди.

Дебат 2 раундда ташкил этилиб, биринчи раундда Спикерлар икки дақиқалик мурожаатлар билан чиқиш қилишди, сайловчиларга сайловолди дастурини тақдимот қилиб, унинг асосий жиҳатларини билан таништириб, илгари сурилган ташаббус, ғоя, таклифларни ёритиб беришди.

Иккинчи раундда партия раислари залдаги сайловчиларнинг саволларига тўғридан-тўғри жавоб беришди. Партия раисларига қоида тариқасида тўрттадан савол бериш имконияти тақдим қилинди. Партия раҳбарлари берилган саволларга кетма-кет жавоб беришди. Спикерлар ажратилган етти дақиқа ичида тўрттадан кўп саволга жавоб беришга рухсат этилди. Бир савол учун жавоб беришга ўртача бир ярим дақиқа вақт ажратилди.

Дебат "Ўзбекистон-24", "Uzreport TV", "Sevimli", "Zo'r TV", "Renessans", "Менинг юртим", "Дунё бўйлаб" телеканаллари, шунингдек, "Халқаро пресс клуб"нинг Facebook ва YouTube саҳифалари ҳамда "Saylov-2024" телеграм канали орқали ҳам жонли эфирда намойиш этилди.

Мавзуга оид