Жамият | 11:26 / 10.10.2024
4303
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Катта тезликда ҳаракатланган Range Rover Lacetti’га урилган. Оқибатда машинанинг ярми пачақланиб йиғилиб борган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 10 октябр куни соат 01:00 ларда рўй берган.

Ҳайдовчи Range Rover машинасини Буюк Ипак йўли кўчасида юқори тезликда бошқариб келиб бошқарувни йўқотган.

Шунда Range Rover ўзи билан бир йўналишда кетаётган Lacetti’нинг орқа томонидан, сўнг йўл четида тўхтаб турган Damas’га келиб урилган.

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид