Лондон 37 компанияни РФ нефтига санкцияларни четлаб ўтишда гумон қилмоқда
Британия расмийлари 52 компанияга нисбатан суриштирув бошлади. Улардан 37 тасига нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Буюк Британия ҳукумати 37 компанияни Россия нефтига санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этганликда гумон қилмоқда. Уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди Британиянинг ВВС медиа компаниясининг рус хизмати 11 октябр, жума куни.
2022 йил декабр ойида Россия нефтининг Европа Иттифоқи мамлакатларига денгиз орқали етказиб берилишига эмбарго, шунингдек, Россиядан нефтнинг бир баррелига 60 долларлик нарх чегараси кучга кирди. Бу қарорлар Украинадаги урушни давом эттираётган Россиянинг даромадларини камайтириш мақсадида қабул қилинган, бироқ айни пайтда нархларнинг кўтарилишига йўл қўймаслик учун жаҳон бозорига Россия таъминотини сақлаб қолиш кўзда тутилган.
2022 йил декабрида Буюк Британия Молиявий санкцияларни қўллаш бюроси (OFSI) Россия нефтини денгиз орқали импорт қилиш тақиқини бузганликда гумон қилинган 52 компанияга нисбатан тергов бошлади. Жорий йилнинг март ойида OFSI санкциялар режимини таъминлаш учун қўшимча 50 миллион фунт (тахминан 60 миллион евро) олди.
Лондон Россиянинг СТГ секторига қарши санкцияларни кенгайтирди
Британия Россиянинг суюлтирилган табиий газ (СТГ) экспортига қўшимча санкциялар киритди. 26 сентябр куни Лондон Россия СТГсини ташиш билан шуғулланувчи бешта кема ва икки компанияни қора рўйхатга киритди. Британия ҳукумати тўғридан тўғри суюлтирилган газ ташувчи кемаларга нисбатан санкциялар қўллаш учун янги қонуний вариантлардан фойдаланаётганини айтди.
Янги чоралар «Арктик СПГ 2» лойиҳасига қарши қабул қилинган санкцияларни давом эттирмоқда
Лондонда таъкидланганидек, янги чоралар Россиянинг «Арктик СПГ 2» суюлтирилган газ етказиб бериш лойиҳасига нисбатан илгари қабул қилинган санкцияларга асосланади, улар Европа Иттифоқи ва АҚШ билан биргаликда жорий этилган. «Бу лойиҳа кейинчалик ишлаб чиқаришни қисқартиришга мажбур бўлди», — дейилади баёнотда. Янги санкциялар «Россияда энергия ишлаб чиқариш келажаги учун муҳим бўлган лойиҳаларга» қаратилган, деб тушунтирди Британия ҳукумати.
Санкциялар рўйхатига White Fox Ship Management ва Ocean Speedstar Solutions OPC компаниялари, шунингдек, Asya Energy, Pioneer, North Sky, SCF La Perouse ва Nova Energy кемалари киради.
Мавзуга оид
15:32 / 20.12.2024
Британия Гуржистон ИИВ раҳбариятига қарши санкциялар киритди
14:54 / 17.12.2024
Сеул РФ ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик учун санкциялар киритди
13:27 / 17.12.2024
ЕИ Минскка қарши санкцияларни кенгайтирди
08:50 / 17.12.2024