Ўзбекистон | 17:10 / 17.10.2024
15487
4 дақиқада ўқилади

Ислом оламининг забардаст уламолари Тошкентда жамланди — фоторепортаж

15-16 октябр кунлари Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ислом оламининг йирик уламолари, дин ва жамоат арбоблари қатнашди. Kun.uz мухбири халқаро конференциянинг Тошкентдаги тадбирларидан фоторепортаж тақдим қилади.

15 октябр куни Тошкентда бошланган конференция 16 октябр куни Хива шаҳрида якунланди. Саммитда Ислом оламининг кўзга кўринган уламолари, муфтийлар, дин арбоблари ва халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ташкилотчиларга кўра, конференциядан кўзланган асосий мақсад – шиддатли глобаллашув шароитида Ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат.

Kun.uz мухбири конференциянинг Тошкент шаҳридаги тадбирларида бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.

Шайх Муҳаммад Аввома – Ибн Халдун университети доктори, замонамизнинг энг йирик муҳаддис уламоси.
Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний – Дорул улум Карачи Ислом университети профессори, замонамизнинг мужтаҳид олими.
Мавлоно Аршад Маданий – Дорулулум Девбанд мадрасаси мудири, Ҳинд уламолари жамияти раиси.
Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий – Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Қатар университети Шариат ва исломшунослик факултети профессори.
Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома – Дорул ҳадис ал-Аввомия маркази раиси.
Шайх Абдураҳмон Абдуллоҳ ал-Зайд — Ислом Олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, Ислом фиқҳи уюшмаси бош котиби
Шайх Нуриддин Холиқназаров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Профессор Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Малайзия собиқ Вақф ишлари вазири
Назир Муҳаммад Айёд – Миср Араб Республикаси Бош муфтийси. Фото: Muslim.uz
Чапдан: Шайх Салоҳ Абулҳож – Бутунжаҳон ислом илмлари университети профессори ҳамда Булғор ислом академияси илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси Сайфул Асрий
Наврўзбай Тағанули – Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий
Абдулазиз қори Зокиров – Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари, муфтий
Оллоҳшукур Пошшозода – Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом
Шайх Алижон қори Файзуллоҳ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири
Рушан ҳазрат Аббясов – Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раисининг биринчи ўринбосари
Исмоил Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Ўзбекистон мусулмонлари идораси маслаҳатчиси, “Ҳилол нашр” матбаа нашриёти раҳбари
Чапдан: Зайниддин Эшонқулов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари ҳамда Ҳомиджон Ишматбеков муфтийнинг биринчи ўринбосари
Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид – Тошкент шаҳридаги Ҳасанбой жоме масжиди имом-ноиби

Шу билан бирга тадбирда бир қатор расмий шахслар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам қатнашди.

Хайриддин Султонов – Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси, спичрайтер
Музаффар Комилов – Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси
Содиқжон Тошбоев – Дин ишлари бўйича қўмита раиси
Фирдавс Абдухаликов – Ислом цивилизацияси маркази директори
Давронбек Мақсудов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари

 

Расмлар муаллифи:
Фаррух Абсаттаров ва Жавоҳир Ғайратов 

Мавзуга оид